< <
4 / total: 8

Дуо Қабул Бўлмаслигидан Хафа Бўлмаслик

Одам ҳаёти давомида бўлиб ўтган воқеаларга назар солса унда ўзига яраша кўпгина мўжиза ва ҳикматларни кўриши мумкин. Бир қанча кимсалар дунёдаги воқеаларни тасодиф деб қабул қилишади. Шу сабабли улар воқеалардаги мўжиза ва ҳикматларни кўра олмайдилар. Аллоҳнинг сифатларини билмаган одам У Зотнинг дуою илтижоларни эшитувчи, уларни қабул қилувчи эканлигини билмайди. Дуо қилса ҳам уларни қабул бўлишига шубҳа билан қарайди. Мўмин киши дуо қилган вақт Аллоҳ уни эшитиб турганини, дуоларини ҳам Ўзи истаган вақт қабул қилишини, воқеа-ҳодисалар тасодифан эмас, Аллоҳнинг белгилаган тақдири асосида юз бераётганини билади. Шу сабабли дуолари қабул бўлмаса тушкунликка тушмайди. Аллоҳ таолонинг бандаларига берган қуйидаги хушхабари уларни бу ибодатда бардавом бўлишга чорлайди:

Агар бандаларим сендан Мени сўрасалар, Мен, албатта, яқинман. Дуо қилгувчи дуо қилганда, ижобат қилурман. Бас, Менга ҳам ижобат қилсинлар ва иймон келтирсинлар. Шоядки, тўғри йўлни топсалар» («Бақара», 186).

Аллоҳ таоло бошқа оятларда: «Намл», 61-62 билдирган. Шу сабабли мўмин киши қилган дуоси албатта қабул бўлишини билади. Дуо қилувчи одам эгалик қилиши керак бўлган икки туйғу бор, бу Аллоҳга самимият билан юзланиш ва У Зотнинг дуоларни қабул қилувчи, эшитувчи эканлигига қалбан ишониш. Аллоҳга ишонч ва самимият билан юзланган одам албатта, дуолари натижасини кўради. Инсонни бир томчи сувдан яратган, оламни йўқдан бор қилган Зотга бандасининг дуосини қабул қилиш қийин эмас. Фақат Аллоҳ бандасининг дуосини Ўзи истаган вақт қабул қилади. Банда фақат сабр қилиши ва дуосининг қабулига ишониши зарур.

Дуо хусусида энг нотўғри тушунча дуолари қабул бўлмаслигидан қўрқиш ва уни ташлаб қўйиш. Албатта, ожиз, гуноҳкор бандамиз. Лекин гуноҳларимиз бизни дуо қилишдан тўсиб қўймаслиги лозим. Гуноҳларимиз қанчалик кўп бўлмасин, Аллоҳнинг марҳамати, лутфи бизнинг гуноҳларимиздан кенглигини унутмаслик керак.

Унутмаслик керакки дуонинг ижобати айнан дуода истгандек юзага чиқишида акс этмайди. Чунки аввал ҳам айтиб ўтганимиздек одам ўз зарарига дуо қилаётган бўлиши мумкин. Қуйидаги оят эса бунга мисол бўла олади:

«Инсон яхшиликка дуо қилганидек, ёмонликка ҳам дуо қилур. Инсон шошқалоқ бўлгандир» («Исро»,11).

Дуонинг қабули кечиккан ёки умуман бошқа тарзда қабул қилинган бўлса ҳам хафа бўлмаслик керак. Чунки Аллоҳ бандаси учун нима яхшию нима ёмонлигини энг яхши билгувчи Зотдир. Баъзан Аллоҳ маълум ҳикматлар асосида дуонинг қабулини кечиктириши ёки умуман уни қабул қилмаслиги мумкин. Шу ва шунга ўхшаш сабаблар ҳам одамни дуодан тўсмаслиги лозим.

 

4 / total 8
You can read Harun Yahya's book Қуръонда Дуо online, share it on social networks such as Facebook and Twitter, download it to your computer, use it in your homework and theses, and publish, copy or reproduce it on your own web sites or blogs without paying any copyright fee, so long as you acknowledge this site as the reference.
About this site | Make your homepage | Add to favorites | RSS Feed
All materials can be copied, printed and distributed by referring to this site.
(c) All publication rights of the personal photos of Mr. Adnan Oktar that are present in our website and in all other Harun Yahya works belong to Global Publication Ltd. Co. They cannot be used or published without prior consent even if used partially.
© 1994 Harun Yahya. www.harunyahya.com - info@harunyahya.com
page_top